15.02.2022

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги раҳбар тайинланди

🔷 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги раҳбар тайинланди

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Каримов Жамолиддин Абдулхамидович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори лавозимига тайинланди.

У бундан аввал ушбу Марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлар эди.

Каримов Жамолиддин бир неча ўнлаб китоб, рисола ва илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Izoh qoldirish