16.02.2022

Муфтий ҳазратлари мадраса устозига моддий рағбат ва икки талабага шартнома тўлови сертификатини тақдим этдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Кўкалдош” мадрасаси устоз ва талабалари билан учрашув чоғида билим юртининг энг жонкуяр устози Жалолиддин домла Холмўминовга беш миллион сўмлик бир марталик моддий рағбат ҳамда мадрасанинг икки нафар талаба – Муҳаммадхўжаев Исмоил ва Аҳмедов Абдулқодирнинг ҳар бирига бир йиллик ўқув шартномаси тўлови – 10 684 000 сўмлик сертификатларини топширдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Izoh qoldirish