18.02.2022
Тошкент вилоятининг бош имом хатиби Жасур домла Раупов таълим муассасаси талабалари билан “Устозларга эҳтиром” мавзусида илмий-маърифий суҳбат ўтказди.
2022 йил 18 февраль куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига Тошкент вилоятининг бош имом хатиби Жасур домла Раупов ташриф буюрди.
Устоз Жасур домла, аввало, таълим муассасида яратилган шарт-шароитлар ҳамда унда олиб борилаётган фаолият билан яқиндан танишиб чиқди.
Шундан сўнг мажлислар залида ўқитувчилар ва талабалар билан илмий-маърифий суҳбат ўтказди.
Ушбу суҳбатида Ж.Раупов талабалар учун ўзининг самимий тавсия ва насиҳатларини йўллади. Шунинг билан биргаликда, устозларга эҳтиром кўрсатиш борасида ҳадис ва ҳикматлардан мисоллар келтирди.
Суҳбат сўнгида Ж.Раупов таълим муассасаси устозларининг фаолияти ва талабаларнинг ўқишларига муваффақиятлар тилаб, дуо қилди.
Izoh qoldirish