21.02.2022

Ватанга бўлган муҳаббат ҳисси

 

Аллоҳ таоло бу дориломон кунларда яшашимизга нимани сабаб қилди? Аввало юртимизга ато этилган тинчлик-хотиржамликни, барқарорликни сабаб қилиб берди.

Юртимиздан чиққан бир олим илмий мусобақада ғолиб келганини, юртимиздан чиққан бир қори Қуръон мусобақасида соврин олганини, бир спортчимиз биринчи ўринни олганини эшитганда, ҳакамнинг оғзидан Ўзбекистон деган номни эшитганда, Ватан байроғи баланд кўтарилганда кўзимизга келган қувонч ёшлари, қалбимизга тўлган ифтихор туйғуси – Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссидир.

Ушбу ҳисни ёшлар қалбида сингдириш мақсадида 2022 йил 21 февраль куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг мажлислар залида “Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда Термиз туман бош имом хатиби Яҳё Очилов нутқ сўзлади.

“Ватанпарварлик ҳақида сўз борар экан, ҳар бир мўмин-мусулмон инсон аввало бу борада пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ватанга бўлган муносабатларини билиши лозим”, дея ватанпарварлик ҳақида ҳадислар ҳамда ривоятлардан турли мисоллар келтирди.

Суҳбат якунида таълим муаассаси талабалари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 


 

Izoh qoldirish