Президент: “Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган.
Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”, яъни “Аёллар” деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади.
Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган.
Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидларимиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.
Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз".
https://t.me/Press_Secretary_Uz
Izoh qoldirish