03.03.2022

“СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ ШАРҲИ”

Китоб муаллифи: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.

 Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари: тарих фанлари номзоди, доцент Масъудхон Исмоилов, катта илмий ходим, тарих фанлари номзоди Ҳамидуллоҳ Аминов, илмий ходимлар Ҳикматуллоҳ Абиев ва Ботиржон Абдуллаев

 Китоб ҳажми: 3 жилд 

Китобнинг қисқача мазмуни:  “Жомеъ ас-Сунан” асарини ушбу шарҳи ота-боболаримиз минг йиллардан бери амал қилиб келаётган ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига мувофиқ шарҳланган ўзбек тилидаги дастлабки илмий ишдир. Ундаги ҳар бир ҳадис изоҳланар экан, ҳадисшунослик ва ҳадис илмидаги илмий мезонлар ва қонун-қоидаларга тўла амал қилинди. Ҳар бир ҳадис ҳанафийлик мазҳабига кўра кўриб чиқилди ва ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ таҳлил қилинди. Мазкур шарҳда ҳанафийларнинг оят ва ҳадислардан иборат далилларининг катта захираси ўрин олганлигини алоҳида қайд қилиш ўринлидир. Абу Исо Термизийнинг “Жомеъ ас-Сунан” асари шарҳи кўп жилдли қилиб тайёрланиши мақсад қилинган. Қарийб 300 бетлик муқаддимада ҳадис илми, унинг тарихи, ҳадиснинг шариатда тутган ўрни, ҳужжат қилиниши, уни ҳужжат деб билмайдиган тоифаларга раддия, ҳадис китобларининг турлари, ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳадис илмида тутган ўрни, Абу Исо Термизийнинг ҳаёти ва ижоди, у зотнинг “Жомеъ ас-Сунан” номли тўпламига битилган шарҳлар ҳақида батафсил илмий маълумотлар келтирилганлиги мазкур китобнинг илмий аҳамиятини оширган. Мазкур маълумотлар ҳадис илми тадқиқотчилари учун зарур қўлланма бўлиб қолиши шубҳасиз.

 Китобдаги ҳар бир маълумотнинг қаердан олингани, қайси манбалардан истифода қилингани батафсил кўрсатиб ўтилганганлиги бу шарҳнинг илмийлик даражасини янада зиёда қилган.   

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати

Izoh qoldirish