14.03.2022

БМТнинг VIII бош котиби Пан Ги Мун билан ўзбекистонлик тадқиқотчилар ўчрашуви бўлиб ўтди.

2022 йил 11 март куни Оксфорд ислом тадқиқотлар марказида БМТнинг VIII бош котиби Пан Ги Мун билан илмий тадқиқотчилар ва академик-олимлар, халқаро стипендиантлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда айни кунларда Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида илмий-амалий тадқиқот олиб борётган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров ҳам иштирок этди.

Халқаро доирадаги учрашувда Пан Ги Мун “Дунёдаги глобал муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари" мавзусида маъруза қилар экан, ўз маърузасида бугунги кундаги жаҳон ҳамжамиятида содир бўлаётган ҳодисалар, тобора кучайиб бораётган умуминсоний муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари ҳақида тўхталиб, кескинлашиб бораётган глобал муаммоларни ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб ўтди. Шунингдек, бутун инсониятнинг асосий мақсади -дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш ва бу ҳар доимги энг муҳим масала сифатида бўлишини таъкидлар экан, "Тинчликни сақлашда барча миллат ва халқ бирлашиб ҳаракат олиб бориши ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзарбдир,"- дейди БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун.  Учрашувда иштирокчиларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачи томонидан жавоблар берилди.

Шунингдек, Пан Ги Мун ўзбекистонлик тадқиқотчилар билан учрашуви давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ҳақида тўхталар экан, “Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ислоҳатларни юқори баҳолайман. Ўзбекистон заминидан кўплаб буюк алломаларнинг етишиб чиққанлиги унинг ўтмишини буюклигидан ёрқин далолатдир”- дея ўз фикрларини билдириб ўтди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати

Izoh qoldirish