01.04.2022

Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Манба: Muslim.uz

Izoh qoldirish