04.04.2022

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари жамоага таништирилди

Бугун, 4 апрель куни, Дин ишлари бўйича қўмита мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни Қўмита раиси Тошбоев Содиқ Доноқулович олиб борди.

❇️Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Камилов Музаффар Муратович қатнашди.

✅Йиғилишда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таҳлиллар, хулосалар ва келгусидаги муҳим масалалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
❗️Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Мамадқулов Дилшод Амонқулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинлангани ҳамда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Эшнаев Дилшод Муҳиддинович ушбу лавозимдан озод этилгани ўқиб эшиттирилди.

 

Манба: Дишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Izoh qoldirish