Буюк саркарда ҳақида нималарни биласиз
Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳамиша жаҳон афкор оммасининг диққат марказида бўлиб келади. Бу табиий, чунки улуғ бобомиздай ўзи учунгина яшамаган, Ватани-ю миллати деб куйиб-ёнган, қилган ишлари ўз замони эмас, олис келажак учун ҳам хизмат этаётган жаҳоншумул сиймолар тарихда кўп эмас. Шу маънода Амир Темур ҳаётини ўрганиш жуда-жуда муҳимдир.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 8 апрель санасида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг мажлислар залида “Буюк саркарда ҳақида нималарни биласиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
ушбу давра суҳбатида барча педагог-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди. Давра суҳбатида Термиз давлат университетининг тарих фанлари доктори Анвар Боқиев нутқ сўзлади.
А.боқиев турли манбаларга таянган ҳолда, соҳибқиронни кўз ўнгимизда ҳукмдор, зобит, саркарда, ҳам жангчи сифатида гавдалантира олди десак муболаға қимаган бўламиз.
Суҳбат якунида таълим муассасаси талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига муносиб жавоб олдилар.
Izoh qoldirish