16.05.2022

“ТЕРМИЗИЙ ОЛИМЛАРНИНГ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ” ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 11 ноябрдаги №14/1-2700 (16.11.2021 й.) “Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”  нинг 8-банди ижросини таъминлаш бўйича Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Термизий олимларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро анжуманни 2022 йил 5 июль куни онлайн ўтказади.

Халқаро анжуман илмий йўналишлари:

·        Термиз вилоятида ислом ва ислом мактабларининг ривожланиши;

·        Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси;

·        Термиз тасаввуф мактаби тарихи;

·        Фанлар тарихи;

·        Маданий-меъморий мерос;

·        Ислом хаттотлик санъати ва ислом қўлёзмалари;

·        Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик;

·        Маданиятлараро алоқалар.

 Илмий маъруза учун мақолалар ўзбек, араб, рус, инглиз ва турк ва тилларида 2022 йилнинг 10 июнига қадар қабул қилинади. Халқаро конференция материалларини мақолалар тўплами шаклида нашр этиш кўзда тутилган. Маъруза учун регламент 15 дақиқа.

Мақола матнларини расмийлаштириш тартиби:

1. Саҳифанинг юқори қисмида ўртадан катта ҳарфларда икки тилда (мақола ёзилган тил ва инглиз тили) мавзу номи, иккинчи қаторда маърузачининг исми, шарифи, отасининг исми, илмий даражаси ва атоғи, учинчи қаторда ҳаволада ташкилотининг тўлиқ номи ва лавозими, сўнгра электрон почта манзили ва телефон рақами (коди билан) кўрсатилади.

2. Мақола матнидан сўнг фойдаланилган манбалар ва адабиётлар алифбо тартибида 14 шрифтда, оралиғи 1 интервалда берилади.

3. Илмий аппарат учун зарур ҳаволалар тўртбурчак қавсда, мақоланинг манбалар ва адабиётлар рўйхатидаги рақами ва саҳифаси қуйидаги тартибда берилади: [7: 85].

4. Инглиз тилида камида 150 сўздан иборат аннотация илова қилинади.

 Мақолалар ушбу termiziycenter@gmail.com электрон манзилга жўнатилиши сўралади. Телеграмм: +998 99-608-17-91

Манзилимиз: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-ўй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.


 

Izoh qoldirish