Умар Санд Аҳмад: Ушбу халқар анжуман инсонпарвар динимизнинг мазмун-моҳиятини ҳамда динлараро мулоқотнинг аҳамиятини намоён этади
- Ўзбекистон заминимиздаги бетакрор, «ганжтна» ўлкадир, деди у. - Ал-Бухорий, Ат-Термизий каби буюк мутафаккирлар бу муборок заминдан етишиб чиққан. Ўзбекистонга яна бир бор келганимдан, шу кунларда юртингизда ўтказилаётган халқаро анжуман иштирокчиси бўлганимдан беҳад мамнунман. Ҳар сафар Ўзбекистонга келганимда республикада амалга оширилаётган муҳим ўзгаришларни кўриб қойил қоламан.
Бугунги конференцияда инсонпарвар динимизнинг мазмун-моҳияти, динлараро мулоқот ва бағрикенглик, диний таълим, дин эркинлиги одамлар ўртасидаги бир-бирларини ўзаро тушунишни таъминлашнинг муҳим омили сифатидаги аҳамияти очиб берилади, деб ўйлайман.
Ишончим комилки, ушбу форум мамлакатингизнинг маърифий Ислом йўналишида эришган муваффақиятларини, шунингдек, Ўзбекистонда ёнма-ён яшаётган, турли динларга эътиқод қиладиган халқларни жипслаштириш, диний конфессиялар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасини яққол намойиш этади.
Манба: https://dunyo.info
Izoh qoldirish