19.05.2022

БУГУН БУТУН ДУНЁ ДИНИЙ СОҲА ВАКИЛЛАРИНИНГ ЭЪТИБОРИ БУХОРОДА

Ўзбекистонда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Айни соатларда форум асосий тадбирида республикамиздаги ҳамда Шимолий Америка, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан турли конфессия вакиллари, таниқли диншунослар, дин уламолари, ҳуқуқшунослар қадимий Бухоро шаҳрида “Бухоро декларацияси” қабул қилинишига оид фикр ва мулоҳазалар билан ўртоқлашиб, диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашишмоқда. Дастурга биноан форумда Имом Бухорий халқаро илмий-тадкикот маркази директори Шовосил Зиёдов хам маъруза қилиши режалаштирилган. Қабул қилинажак «Бухоро декларацияси» маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суриш, турли дин вакилларининг миллий анъаналарига ҳурмат ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, жаҳон миқёсида ижодий мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатга айланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Глобал ҳамкорлик институти (АҚШ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита кўмагида ўтказиляпти.

Манба: www.bukhari.uz


 

Izoh qoldirish