24.05.2022

Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум олди учрашуви бўлиб ўтди.

 Қозон федерал университетидаги (КФУ) исломшунослик кафедраси ва Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот маркази ўртасида онлайн тарзда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум олди учрашуви бўлиб ўтди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров ва марказнинг халқаро алоқалар бўлими мутахассислари ҳамда илмий ходимлари иштирокида кечган онлан учрашувда ҚФУ халқаро муносабатлар институти директорининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Лилия Иликова, Шарқшунослик, африкашунослик ва исломшунослик кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент Наиля Мингазова, “Ислом ва исломшунослик фанларини ривожлантириш ресурс маркази” РТМ раҳбари Марат Сафин ва бошқалар иштирок этишди.

Мулоқот давомида  давлатларимиз ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани алоҳида эътироф этилар экан, келгусида илмий-амалий алоқаларни, жумладан, ноёб қўлёзмалар устида ҳамкорликда тадқиқот ишларини олиб бориш, соф исломий ақидаларни кенг тарғиб қилиш, қўшма илмий-тадқиқот ишлари, семинар-тренинг ва халқаро симпозиумларни ташкил этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш борасида ўзаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш борасида фикрлар билдирилди.

Самимий ва дўстона кечган учрашув жараёнида Ислом динига оид бой маданий меросимизни янада чуқур ўрганиш, келгусида кенг кўламдаги илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро кадрлар ва тажриба алмашишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Izoh qoldirish