27.05.2022

Тожикистонлик меҳмонларга марказ фаолияти таништирилди.

Бугун Тожикистон Республикасининг Рудакий номидаги Миллий фанлар академияси тил ва адабиёт институти профессори Абдунаби Сатторзода ва Шамсиддин Муҳаммадиевлар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлишиб, бу ерда яратилган шароитлар, илмий-тадқиқот муҳити билан яқиндан танишишди.

Марказ директори Ш.Умаров меҳмонларга ушбу муассасада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, эришилган ютуқлар ва келгусидаги режалар ҳақида атрофлича маълумотлар берди. Шунингдек, учрашув давомида меҳмонларга марказ бўлимлари, бой фондга эга кутубхонаси ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган медиа-студияси   таништирилар экан, келгусида икки томонлама кенг кўламдаги илмий-адабий алоқаларни йўлга қўйиш, аждодлар меросини ҳамкорликда ўрганиш борасида ўзаро тажриба алмашиш лозимлиги ҳам таъкидланди.

Учрашув якунида меҳмонларга Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан таржима ва нашр этилган китоблардан туҳфа қилинди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Izoh qoldirish