01.06.2022

Ташриф

Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси, Туркия Республикаси Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий 2022-йил 31-май куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош”, “Хадичаи кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари мутахассислари учун профессор, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида “Қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш” ҳамда “Калом илми” курслари доирасида бир ҳафталик ўқув машғулотлари ташкил қилиниши режалаштирилган.

Izoh qoldirish