Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳамда Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари иштирокида самимий ва дўстона кечган учрашувда устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан "Қорилар силсиласи ва Қуръон ёдлаш услублари" мавзусида суҳбат ўзтказилиб, илм олиш ва унинг фазилатлари, Қуръон ёдлаш, Қуръоннинг мусулмон банда устидаги ҳақлари борасида маълумотлар бериб ўтилди.
Суҳбат давомида таълим муассасасининг 2-босқич талабаси Боборахматов Абдулбоситнинг қисқа фурсатда, деярли тўрт ой давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёдлагани эътироф этилиб, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан Мусҳаф совға қилиниб, муассаса раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.
Таълим муассасаси директори Шукрулло Умаров Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан таржима ва нашр қилинган китобларидан совға қилди.
Izoh qoldirish