07.06.2022

Марказ нашрлари сони яна биттага кўпайди!

Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот маркази Ҳадисшунослик бўлими бошлиғи  Музаффархон Жониев ва бошқаларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнати натижасида,  қадимда Мовароуннаҳр, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон, Уйғуристон ҳудудларидаги мадрасаларда бошланғич дарслик сифатида ўқитиб келинган «Чаҳор китоб» китоби  илк бора замонавий ўзбек тилида,  шарҳлари билан чоп этилди.

▫️Ўз даврида эски мадраса битирувчилари орасида «Аввал “Чор китоб”, кейин ҳар китоб», деган ибора жуда машҳур бўлган. «Чаҳор китоб» орқали бугунги кунда ҳам ақида ва ибодат масалалари бўйича бошланғич билимлар осон, қулай ва қизиқарли услубда ўзлаштирилиши мумкин. Энг асосийси биз «Чаҳор китоб» силсиласи орқали ота-боболаримиз  меросига бевосита боғланиш,  улар ёшликда илк ўқиган, кўз нурлари тушган манбани англаш бахтига муяссар бўламиз.

▫️ Тез кунда юртимиз китоб дўконларида ушбу ноёб манба билан танишишингиз мумкин.

Izoh qoldirish