22.06.2022

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР УМРА АМАЛИНИ АДО ЭТДИЛАР

Мадинаи мунаввара зиёратини тамомлаган навбатдаги ўзбекистонлик зиёратчилар Макка шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди. Юртдошларимиз “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасига жойлашдилар. Меҳмонхонадан Каъбатуллоҳга автобус қатнови йўлга қўйилган бўлиб, транспортлар икки тарафга узлуксиз, 24 соат давомида ҳаракатланади.

🤲 Зиёратчилар гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди. Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини ниҳоясига етказдилар.

🔸 Умрани бажарган ўзбекистонлик зиёратчилар Зулҳижжа ойининг саккизинчи тунига қадар, яъни ёлғон арафагача Каъбани тавоф қилиб, тоат-ибодатда бўладилар.

Манба: Muslim.uz

Izoh qoldirish