22.06.2022

Термизий алломалар мероси – бой маънавий хазинамиздир

Сурхондарё вилоят бўлими, Жарқўрғон туман бўлинмаси ҳамда Жарқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда  ўтказилдган бугунги тадбир ана шундай номланди.

 “Термизий алломалар мероси – бой маънавий хазинамиздир” мавзусида “Хожа Самандар Термизий” хотирасини абадийлаштириш, унинг бой маънавий меросини ўрганиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори Шукурилло Умаров иштирок этиб, буюк ватандошимиз  Хожа Самандар Термизий ҳаёти ва унинг ижодий мероси, бу борада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлар, буюк юртдошимиз хотирасини абадийлаштириш ва унинг бой маънавий меросини ўрганиб, келажак авлодга муносиб тарзда етказиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар ҳақида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумот берди.

Тадбир давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан таржима ва нашр этилган китоблар тўплами тадбир иштирокчиларига совға қилинди.

Ҳамкор ташкилот ва муассаса масъуллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси томонидан ташкил этилган амалий-бадиий кўргазма тадбир иштирокчиларга манзур бўлди.

 Айтиш мумкинки, буюк аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, унинг бой маънавий меросини ўрганиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилаётган бу сингари тадбирлар эртамиз эгалари бўлмиш ёшларнинг Ватанга садоқат билан аждодларимизга муносиб ворис бўлиб улғайишларига замин яратади.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати


 

Izoh qoldirish