30.06.2022

30 июнь - Ўзбекистонда Ёшлар куни

2017 йил 30 июнь куни "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди.

▫️26 августда эса "Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

▫️"Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилсак, қандай бўлади", - деган эди Шавкат Мирзиёев "Камолот" қурултойида.

▫️2020 йил 30 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

▫️“Ёшлар куни”да Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан бу куни кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувлар ўтказади.

▫️Шу билан бирга, 2022 йил 29 июнь куни "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Президент фармони (https://president.uz/uz/lists/view/5301) имзоланди.

Izoh qoldirish