30.06.2022

Зулҳижжа ойи бошланиши 30-июнга тўғри келмоқда

Ҳижрий 1443-йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022-йил 30-июн кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар 2022-йил 8-июл, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Izoh qoldirish