Коррупция- жамият ва тараққиёт кушандаси
Айни кунларда коррупция иллатига қарши курашиш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ҳам долзарб мавзулардан ҳисобланмиш коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унга қарши курашиш масалаларига бағишланди. Ўтказилган тадбирда вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бўлшлиғи Қувондиқ Улуғов, ҳамда марказ илмий ходимлари ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси масъуллари иштирок этди.
Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.
Йиғилиш давомида, иштирокчилар ҳар бир ташкилот ҳамда муассаса ходими ёки масъулларининг ҳалол ва пок хизмат олиб боришлари, таъмагирлик иллатларига аралашмасликлари ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Шунингдек, иштиркочилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.
Izoh qoldirish