07.07.2022

МИНО ВА АРАФОТ БЎЛҒУСИ ҲОЖИЛАРНИ КУТМОҚДА, ШАРОИТЛАР ҲАР ЙИЛГИДАН ЗИЁДА!

Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида бутун дунё мусулмонлари қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам ҳаж амалини бажаришга киришиб, оппоқ эҳромларда Мино водийсида тоату ибодатда бўладилар.

🔸 Ушбу водийда ўзбекистонлик ҳожилар учун чодирлар ажратилган. Кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган чодирлар ҳар йилгидан фарқли равишда юмшоқ ўринлар, ёстиқ-чойшаблар, махсус совуткичлар билан жиҳозланган. Шунингдек, эҳтиёжга қараб янги таҳоратхоналар ҳам барпо этилган.

🔸 Озода, саранжом-саришта ушбу масканда салқин ичимликлар ва самоворларда чой қайнаб туради. Уч маҳал таомларни эса ҳар бир чодирга етказиб бериш назарда тутилган.

🤲 Аллоҳга шукрки, Арафот ва Муздалифа водийларида ҳам кенг ва қулай жойлар ҳозирлашга эришилди.
Хуллас, ҳожи роҳат билан ибодат қилиши учун барча нарса муҳайё этилган.

Манба: Muslim.uz

Izoh qoldirish