30.10.2022

"Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг 28-29 октябрь кунлари Термиз педагогика институти ва Термиз муҳандислик ва технологиялари институтида "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва турли ғоявий  таҳдидлардан асраш мақсадида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи,  тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев сўзга чиқиб,  XXI аср - глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ахборот ва маълумотлар олаётгани, бу жараёнда баъзи бир ақидапараст оқимлар ёшларга мафкуравий таъсир ўтказишга уринаётгани ҳамда уларнинг олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.

‼️Шунингдек, бугунги кунда жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, бунда ёшларнинг  миллий қадриятларга содиқ, ошкора ва пинҳона кўринишдаги ғоявий таҳдидларга қарши курашадиган қилиб тарбиялаш, ислом динининг асл мазмун моҳиятини тўғри англаб етиш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

 

Izoh qoldirish