12.11.2022

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат ва саломатлик техникуми талаба ёшлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Термиз шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат ва саломатлик техникуми талаба ёшларининг диний ақидапарастлик, мутаассиб ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш ва диний муҳитни соғломлаштириш борасида Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси, вилоят ИИБ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда, Террорчи гуруҳларнинг асл мақсади, ислом ниқоби остидаги гуруҳлар, уларга қарши кураш йўллари ҳамда янги тенденциялари ва Экстремистик ва террористик хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий ва салбий оқибатлари мавзусида маъруза қилиниб, тадбир иштирокчиларига "Адашган тақдирлар қисмати" номли видео ролик намойиш этилди.

Izoh qoldirish