26.01.2023

Халқаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жазоирдаги Лагуат шаҳрида жойлашган Ислом фанлари ва цивилизация тадқиқотлари маркази билан илмий-амалий ҳамкорлик борасида Zoom иловаси орқали видеоконференция бўлиб ўтди. Дастлаб Лагуат Ислом фанлари ва цивилизация тадқиқотлари маркази директори Аҳмад Бенсигир ўзи раҳбарлик қилаётган марказ фаолияти ҳақида гапирди. Сўнг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш. Умаров Марказ фаолияти хақида қисқача маълумот бериб ўтди. Ундан сўнг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Лагуат Ислом фанлари ва цивилизация тадқиқотлари маркази хақидаги видеоролик қўйилди.
 

Ҳамкорлик доирасида икки томоннинг мавжуд қўлёзмаларини биргаликда ўрганиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга келишиб олинди. 

Суҳбат давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2023 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусидаги халқаро илмий конференциясига Лагуатдаги Ислом фанлари ва цивилизация тадқиқотлари маркази директори ва ҳадисшунос олимларини таклиф қилди. 

Ўтказилган мазкур видеоконференция сўнгида икки Марказ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Izoh qoldirish