01.08.2023

МАРКАЗ РАҲБАРИНИНГ ТУРКИЯДАГИ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев сафар давомида Туркия Республикаси Қўлёзма асарлар ташкилоти бош бошқармаси раҳбари Профессор Феруҳ Ўзпилавжи билан учрашув  ўтказди.

Учрашувда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказ фаолияти, илмий тадқиқот натижалари, таржима ишлар ва нашр этилган китоблар ҳақида марказ директори томонидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, қўл ёзма асарларни ўрганиш, таҳқиқ қилиш ва уларни таъмирлаш ишлари бўйича  келажакда ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда марказ билан ҳамкорликда китоблар нашр қилиш, қўлёзмаларни таҳқиқ қилиш масаласи, хусусан  Қўлёзма асарлар ташкилоти бош бошқармасида сақланаётган Термизий алломаларнинг қўлёзма асарларини ҳамкорликда таржима ва нашр қилишга келишиб олинди.
Бундан ташқари Туркия Республикаси Қўлёзма асарлар ташкилоти бош бошқармаси томонидан Марказ илмий ходимлар учун  китоб фондида сақланаётган 600 минг электрон базага эга бўлган  китоблардан онлайн фойдаланиш имконияти  ҳамда Марказга Туркия кутубхоналарида сақланаётган Ҳаким Термизий асарларининг нусхалари берилди.

Маълумот ўрнида, Туркия Республикаси Қўлёзма асарлар ташкилоти бош бошқармаси Туркия Республикасида сақланаётган барча  қўлёзма фонларнинг асосий бошқарувчи ташкилот ҳисобланади.  Бу ташкилот томонидан қадимий қўлёзмалар электрон шаклда онлайн интернетга жойлаштириб боради.

Izoh qoldirish