03.08.2023

️ҲАМКОРЛИК – САМАРАДОРЛИК САРИ ҚАДАМ

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев ва Туркия Республикаси Ислом тадқиқотлар маркази (ISAM) раҳбари Проф. Др. Муртеза БЕДИР ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 


Учрашув давомида китоблар нашри, таҳқиқ ва табдил қилиш бўйича ўзаро фикр алмашилди ҳамда бу борада ҳамкорлик қилиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Ташриф давомида марказ раҳбари Музаффархон Жониев Ислом тадқиқотлар маркази (ISAM) кутубхонасида сақланаётган Мовароуннаҳр ва термизий алломалар илмий мероси ҳамда кутубхона каталоги билан танишди. 


️Исломий асарлар сақланадиган дунёдаги машҳур кутубхоналардан бири Ислом тадқиқотлар маркази (ISAM) кутубхонасига Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот марказда нашр этилган Имом Термизий ва термизий алломалар меросига доир китоблар совға қилинди. 

Шунингдек, Ислом тадқиқотлар маркази (ISAM) билан қисқа фурсатларда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди.

Izoh qoldirish