26.09.2023

Халқаро_алоқалар

Бугун 2023 йил 26 сентябрь куни Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Музаффархон Жониев ва Малайзия Кебангсаан университети ҳузуридаги Ислом цивилизация институти директори, профессор Фариза Бинти Шам ўртасида ўзаро англашув меморандум имзоланди.

Малайзия Кебангсаан университети ҳузуридаги Ислом цивилизация институти 2007 йилда ташкил этилган. Ислом цивилизация институти ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича кўп фанли тадқиқот институти ҳисобланади. Институт тўртта асосий йўналишда, 1-сиёсат ва етакчилик, 2-ижтимоий-маданий, 3-менежмент, иқтисод ва бизнес, 4-Фан ва технология, атроф-муҳит ва саломатлик бўйича фаолият олиб боради.

Очиқлик ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтган учрашув натижасида имзоланган меморандум икки муассаса ўртасида алломаларимиз меросини ўрганиш, нодир манбаларни тадқиқ этиш, илмий ходимлар малакасини ошириш, конференция ва семинарлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, учрашув сўнгида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори томонидан Ислом цивилизация институти директори, профессор Фариза Бинти Шамга Марказ томонидан нашр этилган китоблар тўплами совға қилинди.

Izoh qoldirish