Марказга АҚШлик олим ташриф буюрди
Бугун АҚШнинг Атлантик сити шаҳридан Муҳаммад Аюб илмий изланишлар олиб бориш ва тажриба алмашиш мақсадида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Тадқиқотчи Муҳаммад Аюбни Марказ директори в.в.б., тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Музаффархон Жониев қабул қилиб, Марказ фаолияти билан яқиндан таништирди.
Америкалик тадқиқотчи самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Марказга ташриф чоғидаги олган маълумотлари Имом Термизий, Ҳаким Термизий ҳақида олиб бораётган изланишлари самарадорлигини оширишда муҳим ўрин эгаллашини маълум қилди.
Шунингдек, америкалик тадқиқотчи Муҳаммад Аюб қаламига мансуб “Марказий Осиёда ўтмишдан ва бугунгача саёҳат: Имом Бухорий ва Имом Термизий” китобларини Марказ кутубхонасига совға қилинди ҳамда меҳмонга Ҳаким Термизийнинг “Баҳр ат-тафсир” номи билан араб тилида чоп этилган китоби ва Марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Буюк термизийлар” номли халқчил рисолалар тўплами туҳфа қилинди.
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати
Izoh qoldirish