06.10.2023

АГАР ҲАДИС САҲИҲ БӮЛСА БУ МЕНИНГ МАЗҲАБИМДИР

Агар ҳадис саҳиҳ бӯлса у менинг мазҳабимдир. Бу машҳур қавл тӯрт мазҳаб имомлари томонидан айтилган бӯлиб, фақатгина мужтаҳид имомлар айтадиган хос ибора ҳисобланади.  Бу қавл ҳамма айтадиган сӯз змас. Ҳозирда ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилаётган баъзи адашган оқим вакиллари саҳиҳ ҳадисга амал қилиш керак, Қуръон ва ҳадисдан бошқасини далил сифатида  олмаймиз  бизга мазҳаб керак эмас дейишмоқда. Лекин  қайсидир фиқҳий масалаларда ечим тополмай муаммога дуч келиб қолишса қайси мазҳабда уларга мос тарзда ечим берилган бӯлса ушани оламиз дейишмоқда. Уларнинг бу иддаоси Ислом шариатига қанчалик  тӯғри келади буни манбаларга мурожаат қилган ҳолда билиб оламиз. Барча сиҳоҳи тисъа (тӯққиз саҳиҳ китоб) китоблари шарҳини мазҳаб имомлари ёзишган. Ҳеч бир киши бу шарҳларни ӯқимасдан туриб тӯғридан-тӯғри мазкур саҳиҳ китоблардан бирон фиқҳий масалага далил ололмайди. Саҳиҳи Бухорийни шарҳини ёзган Бадриддин Айний ва Ибн Ҳажар Асқалоний каби олимлар мазҳаб аҳлидан. Саҳиҳи Муслим китобига шарҳ ёзган олим Яҳё ибн Шараф Нававий Шофиъий мазҳабидан, Сунани Термизийга шарҳ ёзган Абдураҳмон Муборакфурий, Муҳаммад Юсуф Баннурий ва бошқа алломаларнинг барчаси мазҳаб вакилларидир. Қолган саҳиҳ    асарларнинг шориҳлари ҳам мазҳабни лозим тутган машҳур алломалар ҳисобланади. 

‌Энди мазҳаб инкорчилари ҳадисни ӯқиб ундан далил олишмоқчи бӯлсалар ноилож мазкур шарҳларни ӯқиши керак бӯлади. Унда улар қандай йӯл тутишади.  Ӯзлари инкор қилган мазҳаб уламолари далил ва фатволарини олишга мажбур бӯлишади. Зеро, мазҳаб мужтаҳид алломалар тутган йӯл бӯлиб, асарлар давомида устоздан шогирдга ӯтиш анъанасида давом этиб келган. Ҳар бир замонда юз минглаб олиму алломалар шариат илмларни омонат тарзда ӯзлаштириб келажак авлодга етказишган. Саводул Аъзам -  жуда катта олимлар жамоаси назоратида турган шариат илмлари ҳеч бир замонда назардан четда қолмаган.  Алломаларимиз тутган мазҳаб манҳажи энг тӯғри  йӯлдир.  Зеро, олимлар пайғамбарлар меросхӯрларидир.

Улжаев Умарали - Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими 

Izoh qoldirish