23.01.2024

ИМОН ВА ИСЛОМ ИНСОННИНГ АМАЛИЙ ҲАЁТИДА

#ТЕРМИЗИЙЛАР_АВЛОДИМИЗ

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қизириқ, Музработ, Ангор  туманлари  имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича "Термизийлар авлодимиз” шиори остида семинар тадбири ўтказилди.

❇️Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта  илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.

✅Шунингдек, Имон ва Ислом инсоннинг амалий ҳаётидаги ўрни тўғрисида тўхталиб ўтилди.

  • Аллоҳ унинг борасида қилган ҳукмлар, масалан, иззат ва хорлик, бойлик ва фақирлик, ёқтириш ва ёқтирмаслик кабилар. Аллоҳ бандаларга улар Унинг Ўзи билан қандай хотиржам  бўлишса, Унинг ҳукмига ҳам худди шундай хотиржамликни ва розилик ила бўлган вафони тақозо қилди;
  • Аллоҳ унга қилишни буюрган ишлар, масалан, фарзлар ва ҳаромлардан четланиш кабилар. Қачонки бунга вафо қилса, шунда у мусулмондир. Чунки у, дарҳақиқат, ҳар бир буйруқ ва қайтариқ вақтида нафсини Аллоҳга таслим қилди. Улардан зое қилганларига эса ҳисоб лозим бўлиб, бу банда Аллоҳнинг авфи ва уқубати орасида тўхтатилган, истаса кечиради, истаса азоблайди.
      

Izoh qoldirish