МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИНИНГ ТУРКИЯДАГИ ТАДҚИҚОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Маълумки, Имом Термизий, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг бир гуруҳ илмий ходимлари айни кунларда Туркияда малака ошириш дастурида иштирок этишмоқда.
Куни кеча тадқиқотчилар Туркиянинг Дин ишлари вазирлиги, Дин ишлари бўйича олий кенгашига ташриф буюришди. Кенгаш аъзолари Профессор Доктор Ҳалис Айдемир, Узейир Бозкурт, Юнус Аккая ҳамда Хорижий тиллар ва лаҳжалар бўлими бошлиғи Юнус Юксек тадқиқотчилар билан давра суҳбати ўтказишиб, ўзларининг иш фаолиятлари билан яқиндан таништиришди.
Шунингдек, Дин ишлари вазирлигининг Ҳаж ва Умра бошқармаси бош директори Ремзи Биржан тадқиқотчиларни қабул қилиб, Туркиядан Ҳаж ва Умра сафарларига юбориш жараёнлари, бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Шундан сўнг тадқиқотчиларимиз Боязид Йилдирим университетининг Ислом билимлари ва илоҳиёт факултетига ташриф буюришди. Олийгоҳнинг бой кутубхонаси билан танишиш асносида бу ернинг қўлёзмалар, реставрация (таъмирлаш), ноёб коллекциялар бўлимларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, мутахассислардан батафсил маълумотлар олишди.
Izoh qoldirish