16.08.2022

БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун навбатдаги брифинг ўтказди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берилди.

(https://uza.uz/uz/posts/prezidentimiz-shu-hafta-davlat-tashrifi-bilan-saudiya-arabistoniga-boradi_398855)🕋Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президентимиз Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюради.

📑 Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

✅ Шунингдек, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиши режалаштирилмоқда.

Манба

Izoh qoldirish