28.08.2021

Соҳа фидоийлари эсдалик нишони билан мукофотланди

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана - Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Шу муносабат билан 2021 йил 28 август куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам  мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, давлатимиз фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлаётган бир қатор фидоий  воҳадошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Жумладан, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Шукурилло Умаров ҳам ушбу мукофот билан тақдирланди.

Izoh qoldirish