ХАЛҚАРО ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ
Бугун Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси, Россия ислом университети томонидан “Евроосиё мусулмон таълим ташкилотлари: ёшлар ўртасида анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни асраб-авайлаш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Халқаро онлайн конференциясида Евроосиё ислом таълимини ривожлантириш ассоциациянинг иштирокчилари хусусан, Россия ислом университети ректори доктор Артур Сулейманов, Евроосиё ислом таълимини ривожлантириш ассоциацияси котиби Грачев Динислам Константинович, Қирғизистонда жойлашган Қуръони Каримни ўрганиш маркази, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари ва анъаналар, байрам ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси, Имоми Аъзам Абу Ҳанафий (Имом Аъзам) номидаги Тожикистон Ислом институти, Беларус Республикаси мусулмонлари диний бирлашмаси, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази хамда Россия ислом университети талабалари иштирок этди. Конференция давомида Марказ директори доктор Шукурилло Умаров “Ислом динида ёшлар тарбияси” мавзусида маруза қилар экан миллий ва диний қадриятларимизнинг мукаммал ўрганиб, ҳаётга, айниқса ёшлар тарбиясига тадбиқ этилиши, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ривожлантиради ҳамда ҳар қандай ботил ғоя ва мафкурага қарши кураша оладиган маънавий куч пайдо бўлишида манбавий асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Айтиш мумкинки, кенг доирада ўтказилган мазкур конференция ёшлар ўртасида исломий ва дунёвий билимларни кенг тадбиқ қилиш, ривожланиб бораётан турли хил дунёвий трендларни ёшларга самарали етказишга муҳим қадам бўлди.
“Инсоният тамаддуни ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ сиймолар, улар қолдирган бой адабий меросни ўрганиш ва дунёга ёйиш бугунги авлод учун улкан масъулиятли иш экани, ўзбек ва татарлар азалдан қардошлар” эканлигини Евроосиё ислом таълимини ривожлантириш ассоциацияси котиби Грачев Динислам айтиб ўтди.
Izoh qoldirish