30.09.2022

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ УСТОЗЛАР

Кишида илм ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта, бунинг учун устоз зарур. Илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш,  яъни, устозлик қилишнинг фазилати унданда буюкдир.

“Устоз отангдек улуғ” деб, аждодларимиз бежиз айтишмаган. Чунки, ота фарзандни дунёга келтирган бўлса, устоз унга одамийликдан сабоқ берган. Бир машҳур зотдан, нима учун устозингизни  отангиздан ҳам ортиқ кўрасиз, деб сўрашганда: “Отам мени ерга тушишимга сабаб бўлган, устозим эса руҳимни тарбиялаб, кўкка етишимга сабаб бўлди”, – деган экан. Улуғ мутафаккир Абдулла Авлоний «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқ» деганда устозлар зиммасида жуда буюк масъулият турганини назарда тутган бўлса ажаб эмас.

 

2022 йил 30 сентябрь куни “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Байрамингиз муборак азиз устозлар!” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбир давомида билим юрти талабалари 4 хил тилда устозларга бағишланган табрик ҳамда ҳадислар билан қатнашдилар. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди.

Шарафли ва заҳматли касбий фаолиятингизда барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Izoh qoldirish