05.10.2022

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ, МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИЛАР

Шу йил 5 октябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар. Қабул жараёнида билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

 

🔸Маълумки, Муфтий ҳазратлари томонларидан мамлакатимиздаги масжидларда ҳафтанинг чоршанба куни фуқароларни қабул қилиш куни, сифатида белгиланган. Шу боис, ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш ишлари амалга оширилади.

 

🔹Дарҳақиқат, давлатимиз Раҳбари томонидан халқ билан мулоқот қилиш бўйича янги тизимга асос солингани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Зеро, халқ дардига қулоқ солиш, инсонлар ташвишини енгиллатиш, муаммо ва муддаоларни ҳал қилишга кўмак бериш энг савобли ишлардан саналади.

 

🕌 Бугунги қабул жараёнида ҳам Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам ва зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди ҳамда ижроси бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Muslim.uz

Izoh qoldirish